Jamiyatning maqsad va vazifalari



МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ўз РЭА ИТЖнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

-  Ўзбекистонда илғор техник ва иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш ва кўмаклашиш;

- Ўзбекистонда алоқа корхоналарини техник қайта қуроллантириш, қайта қуриш ва модернизациялаш муаммоларини ҳал этишда радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника (РЭА ИТЖ) ижодий профессионал аъзоларининг кучларини бирлаштириш ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

- радиотехника, электроника ва алоқа соҳасида олимлар, муҳандислар ва мутахассислар ижодий салоҳиятини очиш, улар меҳнатининг аҳамиятини ва нуфузини ошириш, жамоат томонидан эътироф қилиниши учун зарур шароитлар яратиш;

- илмий фаолият соҳасида интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида олимлар ва муҳандислар илғор қисмини бирлаштириш илмий-техник прогресс тезлашувига кўмаклашиш;

- радиотехника, электроника ва алоқа соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Жамият ўз олдига қуйидаги асосий вазифаларни қўяди:

- кадрлар малакасини, профессионал даражасини ошириш, тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш;

- фан ва техника ютуқларини, илғор тажрибани тарғиб қилиш;

- истиқболли фикр ва таклифларни техник иқтисодий асослаш йўлларини қидириш;

- Ўз РЭА ИТЖ аъзоларининг ижтимоий ҳамда интеллектуал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- чет эл илмий-техник жамиятлари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

- халқаро алмашувларнинг қабул қилинган формаларидан фойдаланиш, шу жумладан аъзоларнинг Жамият маблағи ҳисобидан чет эл сафарига чиқиш ва хорижий мутахассисларни қабул қилиш;

- турли давлат ва жамоат органларида жамият аъзолари манфаатлари бўйича иш юритиш;

- Ўз РЭА ИТЖ аъзоларини мазкур Низом доирасида тегишли ахборотлардан  малакали тарзда хабардор қилиш, ёшларга илғор тажриба билимларини олишга интилишда кўмаклашиш;

- соҳада ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантиришда кўмаклашиш;

- ўхшаш жамиятлар билан, ўзаро манфаатдорлик асосида республикалараро алоқани ривожлантиришда кўмаклашиш;

- соҳада илғор технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш.

Ушбу вазифаларни амалга ошира бориб, Ўз РЭА ИТЖ қонун билан белгиланган тартибда:

- радиотехника, электроника ва алоқанинг долзарб муаммолари бўйича истиқболли илмий-техник ишланмалар ташаббускори бўлади, эксперт ва илмий-техник кенгашлар тузади, жамоат экспертизасини ўтказади, алоқа объективларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш масалалари муҳокамасида қатнашади;

- экспертизация учун жамоат стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини яратади;

- турли илмий, илмий-техник ва ўқув тадбирларини (симпозиумлар, конференциялар, кўриклар, семинарлар, конкурслар ва бош.) ўтказади;

-   доимий ишлайдиган қўмиталар, секциялар, комиссиялар тузади;

- белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади;

- Ўз РЭА ИТЖ аъзоларини, олимлар, мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, қўшимча пенсия таъминоти, суғурта, хайрия мақсадларида махсус фондлар яратади;

- узлуксиз таълимни ташкиллаштиришда, илғор тажриба мактабини олиб боришда, илмий хизмат сафарларини, ишлаб чиқариш экскурсияларини ташкиллаштиришда қатнашади;

- ахборот хизмат кўрсатишни амалга оширади, ўқув қўлланмалари, монографиялар, илмий ишлар, брошюралар, плакатлар, конференциялар, семинарлар маърузаларининг тўпламлари, журналлар нашр қилади;

- Халқаро ташкилотларда халқаро, илмий тажрибани (илмий хизмат сафарлари) ривожлантиришда қатнашади, ушбу Низомда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатади;

- Жамият аъзолари, ташкилотлар, бирлашмаларнинг Давлат ва бошқа мукофотлар, фахрий унвон, Жамият фахрий аъзолари даражасини олиш учун тақдим этилган шуларнинг жамоат муҳокамасини олиб боради ва таклиф қилади, жамиятнинг юксак илмий ютуқлар ва муҳандислик ишланмалари учун бериладиган мукофотларини тасдиқлайди ва топширади, Жамиятнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабларига ўқувчиларига бериладиган стипендиясини тасдиқлайди;

- қонунлар, қарорлар, стандартларни муҳокама қилишда таклифлар, республика илмий-техник прогресси соҳасида турли хил таклифлар беради;

-  жамоат экспертизасини амалга ошира бориб, маълумотнома нашрлар, илмий-техник ҳужжатлар, ўқув қўлланмалар ва китоблар, шунингдек бажарилган ишларни баҳолаш билан чиқади;

- олий ўқув юртларига ишлаб чиқаришдаги мутахассислардан бўлган кадрларни тайёрлашда ва қайта тайёрлашда, талабалар ишлаб чиқариш ўқувини уюштиришда, диплом лойиҳалари ва ишлари мавзуларини белгилашда ёрдам беради, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш учун зарур шароитлар яратилишига, ёш мутахассислардан фойдаланишни яхшилашга ва улар меҳнатини оқилона ташкил қилишга кўмаклашади;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган, Жамият мақсад ва вазифаларига жавоб берувчи бошқа фаолиятни амалга оширади.