Jamiyat a`zoligiga kirish shartlari va tartibi


Жамият аъзоси бўлиш шартлари ва тартиби


         Жамиятнинг якка аъзолигига қабул қилиш Жамият аъзоси бўлишни истаган шахснинг асосий иш жойи бўйича берилган аризага мувофик ташкилот (корхона)нинг умумий мажлисида, ёхуд  Жамият бошқармасида амалга оширилади

          Якка аъзога аъзолик билети ва «Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техник жамияти» белгиси берилади.  
Жамиятнинг жамоа аъзолигига қабул қилиш жамоа аъзосининг Жамият Бошқармаси Ҳайъатнинг қарори билан тасдиқланадиган аризаси бўйича амалга оширилади. Жамият Бошқармаси ва унинг жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар тўлиқ мустақиллик, ўзаро манфаатдорлик, Жамиятга кўнгилли бўлиб кириш ва ундан чиқиш принциплари асосида, кўпчилик фикрига ҳурмат юзасидан тузилади.

           Жамиятнинг жамоа аъзосига белгиланган намунадаги аъзолик билети берилади.

 1. Ташкилотнинг тўлиқ номи,*
2. Ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш. *
3. Манзил*
4. Фаолиятининг асосий тури*
5. е-mail
6. Ҳисоб рақами.
7. Корхонадла ишлайдиган одамлар сони*

         Агар Сизда ариза шаклини тўлдириш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлган бўлса, бизнинг  е-mail:  muhitdinov@unicon.uz га ёзишингизни сўраймиз.