Виртуал электроника

      Ўқув қўлланмада аналог, рақамли ва куч электроникаси ускуналари ва курилмаларини компьютерда моделлаш масалалари ҳамда тадқиқ қилиш воситалари батафсил ёритилган. Қўлланма икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмидан назарий маълумотлар берилган, иккинчи қисмидан эса лаборатория ишлари келтирилган. Электрон ускуналар ва схемаларни компьютерда моделлаш усуллари батафсил баён қилинган ва тегишли моделлаш натижалари screen shot (экран расмлари) кўринишида тақдим қилинган. Баён қилиш Electronics Workbench ва MATLAB дастурларини қўллаш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар билан биргаликда олиб борилган.
     Қўлланма талабалар, ўқитувчилар, аспирантлар, илмий ходимлар ва шунингдек замонавий электроника компьютердан фойдаланган ҳолда ноформал тарсда мустақил ўқувчилар учун мўлжалланган.