Иқтидорли ёшларни саралаш ва техник билимларни кенгтарқатиш


Иқтидорли ёшларни саралаш ва техник билимларни кенгтарқатиш
 

Бутун дунёда техника ва технологиялар жуда юқори тезлик билан ривожланиб бормоқда. Дунё ривожланиш жараёнидан ортда қолмаслик учун ёш кадрларни тарбиялашга этибор қаратиш керак.

Республмкамизда кадрлар тайёрлаш бўйича жуда кўп ишлар олиб борилмоқда. Барча вилоятларнинг шахар ва қишлоқларида коллежлар очилган, олий билим юртларига катта эътибор қаратилиб сифатли билим олиш учун шароит яратиб берилмоқда, лекин шу билан бирга ўзбек тилида техник адабиетлар ва маълумотлар танқислиги, малакали мураббий ва ўқитувчилар етишмаслиги ҳамда республиканинг барча вилоят ва шахарларига янги технологиялар ўз вақтида етиб бормаслиги каби муаммолар мавжуд. Бу каби муаммолар малакали мутахасислар етишиб чиқишига тўсқинлик қилади.

Юқорида келтирилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда ва Республикада техник билимларни кенг тарқатиш, иқтидорли ёшларни самарали ривожланишлари учун керакли билим ва ресурслар билан таъминлаш мақсадида “Радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти” ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳани таклиф этамиз. Лойиҳа замирида техник билимларни хусусан электроника соҳасидаги билимларни ўзлаштириш учун зарур ускуна ва иш қуролларини етказиш ҳамда керакли маълумотлар билан доимий равишда таъминлаш ётади. Натижада қисқа муддат ичида Республиканинг барча нуқталаридаги марказий шахарлардан тортиб чекка қишлоқларигача иқтидорли ёшлар охирги технологиялардан хабардор бўлиш учун бир хил имкониятга эга бўладилар.


Лойиҳа асосий уч қисмдан иборат:

Амалий иш қуроллар. Ўзлаштириш учун зарур бўладиган электрон ускуналар, дастурий таъминотлар ва ўқув материаллари амалий иш қуроллари таркибига киради. 

Электрон ускуналар. Ўқув кўрсини ўзлаштириш учун зарур ускуналарни йиғишга мўлжалланган тўплам. Таркибига
Универсал лойиҳалаш платаси

 

Компютер билан боғланиш модули

 

Дастур юклаш ускунаси

 
Таъминот манбаъаси
 
 

Жампер ва боғланиш симлари

 
 

Универсал платанинг қулай тарафи шундаки керакли ускуна йиғиш учун пайвандлаш ва бошқа иш жиҳозларидан фойдаланишга ҳожат йўқ, платадаги элементлар ўзаро жампер ва боғланиш симлари ёрдамида уланади.

Дастурий таъминотлар. Микроконтроллерлар асосида электрон ускуналар йиғиш учун махсус дастурий таъминотлар комплекси зарур бўлади. Тўплам таркибидаги компакт дискда барча зарур дастурий тъминотлар киритилган, булар:

·         Очиқ кодли С тилининг коппилятори GNU-GCC

·         Очиқ кодли дастурлаш мухити WinAVR

·         Очиқ кодли дастурни юклаш ишқуроли AVRDUDE

·         Тайёр функциялар кутубхоналари AVR-Libc, Procyon AVRlib

·         Компютер портлари билан ишлаш дастурий таъминотлари

·         Электрон ускуналар яратишга мўлжалланган CAD тизимлари

·         Хужжатларни ўқиш учун зарур бўлган PDF DJVU форматларидаги файллар билан ишлаш дастурлари

Ўқув қўлланмалари ва хужжатлар. Компакт диск таркибида ўзбек тилида қўйидаги ўқув қўлланмалари киритилган:

·         WinAVR дастурлаш мухити

·         project board фойдаланувчи қўлланмаси

·         AVR микроконтроллерлари учун С тилида дастурлаш

·         Микроконтроллерга дастурни юклаш

Барча ўқув қўлланмалари ўзбек тилида бўлиб бажариладиган ҳар бир қадам батафсил изохланган


Диск таркибига ўқув кўрсида яратилган дастур матнларихам қиритилган. Дастур матнида барча изохлархам ўзбек тилида ёзилган бу дастурнинг ишлашини туушунишга ёрдам беради.

Шунингдек диск таркибига ATMEL компанияси томонидан тақдим этилган қўлланмалар(datasheet) киритилган. Ушбу қўлланмаларда микроконтроллерлар архитектураси ва хусусиятлари келтирилган. Хар қандай микроконтроллер учун дастур ёзишдан олдин қўлланма билан танишиб чиқиш зарур.

Марказлашган билим портали. Портал билим урганувчи ёшлар ва мутахасислар ўртасида боғловчи бўғин вазифасини бажаради. Бундан ташқари портал аъзолари ўзаро мулоқот қилишлари мумкин бу эса ўз навбатида умумий билим даражасини оширади. Порталда доимий тарзда янги технологиялар бўйича ўқув курслари ва мақолалар янгиланиб туради. Асосийси интернет тармоғида ўзбек тилидаги маълумотлар кам бўлганлиги сабабли порталга киритилаётган барча маълумотлар ўзбек тилида бўлади, бошқа тилларда яратилган мақолалар эса таржима қилиб киритилади.

 

Мутахасислар. Бизнинг жамоамиз томонидан яратилган гурух. Жойлардаги ўқувчиларда пайдо бўладиган муаммо ва саволларга портал орқали жавоб беришади.

Батафсил маълумот учун muhitdinov@unicon.uz электрон почта орқали мурожат қилинг