Протокол № 1 Научно-технического совета Мининфоком от 19 января 2017 года

 

УТВЕРЖДАЮ

Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан

____________ Х. Мирзахидов

«31» января 2017 года

 

Протокол № 1

 

Научно-технического совета Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан

 

19 января 2017 г.                                                                                    г. Ташкент

 

Председательствовал:

И.Джураев Заместитель министра по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан.

Участвовали:     

Мухитдинов М., Угламов Б., Мухитдинов А., Усманов С.,Камалов Ю.,Исмоилов А., Гатаулина А., Мелибоев Ш., Хурсанов Р., Назарова М., Максудов Ж., Таджибаева Х.,Рахматуллаев З.,Хасанов Х.,Исаев Х.,Каюмов Ш., Махмудов М., Бикметов Т., Якубов Б., Абидов Б.,Хошимходжаев А., Умарходжаев Ф., Камилов Д., Тешабаев Т.,ГазиевА., Кунгуров Ф., Арифджанов А.,Рахимбоев С.

Отсутствовали:

Дадамухаммедов Р., Чекашкина Т.,Сангилов М.

 

Заседание

Научно-технического Совета

 

Повестка дня

 

1.     Итоги конкурса научно-исследовательских работ на 2017 г.

Докладчик:Мухитдинов МухсинМуминович

2. Разное

 

Джураев И.: Ассалому алейкум, ҳурматли илмий-техник кенгаш аъзолари. Бугунги Вазирлик илмий-техник кенгишининг навбатдаги йиғилишинг кун тартиби билан ҳамма танишган. Кун тартиби бўйича таклифлар бўлмаса, сўзни кун тартибидаги биринчи масала, яъни 2017 йил учун устувор йўналишлар бўйича тақдим этилган ИТИлар танлови якунлари ҳақида маълумот бериш учун Мухсин Мўминовичга берамиз.

Мухитдинов М.: Биз ҳар йили АКТРЖ томонидан молиялаштириладиган ИТИларга танлов эълон қиламиз. Ушбу танлов йилдан-йилга такомиллашиб бораяпти. “Хабар” газетаси орқали берган эълонимизда танловга топшириладиган ИТИларни қандай расмийлаштириш зарурлиги тўғрисида тўлиқ маълумот берилган. Устувор йўналишларга тўғри келадиган ишлар номидан тортиб бошқа барча жавоб берилиши лозим бўлган саволлар келтирилган.Жумладан, долзарблиги, илмий янгилиги, мазмун-моҳияти, ғояси ва шу кабилар. Бундан ташқари топшириладиган ишлар илмий асосга эга бўлиши ва энг муҳими ишнинг натижаси қаерда қўлланилади деган саволларга жавоб бўлиши керак эди.

Бу йил биз, айниқса, молиялаштириш масаласини – ишнинг иқтисодий томонини, талаб этилаётган маблағни яхшилаб очиб, асослаб беришни сўраган эдик. Шунга қарамай танловга тақдим этилган кўпгина ишлар талаб даражасида расмийлаштирмаганлигига гувоҳ бўлдик.

Танловга топширилган ишларни Кенгаш аъзоларидан ташкил топган экспертларга баҳолаш учун юборилди. Баҳолаш махсус ишлаб чиқилган мезонларга мувофиқ амалга оширилди. Тақдимотда экспертларнинг баҳолари ва ўртача балларни кўришингиз мумкин.

Лекин фақат бу билан чекланмай, энг юқори балл тўплаган ишларни муаллифлари ва экспертлар иштирокида муҳокама этилди. Бунда асосий эътибор ишларнинг илмий ва амалий янгилиги ҳамда аҳамиятига эътибор қаратилди. Ўтказилган йиғилишлар якунига кўра 7та ИТИ бугунги якуний муҳокамага киритилди. Ана шу ишларни молиялаштиришга тавсия этамиз, якуний қарорни эса вазирлик раҳбарияти қабул қилади.

Ўрни келганда танловда иштирок этаётган корхона раҳбарларига айтиб ўтмоқчиман, шундай ҳоллар бўлдики бошланган ИТИлар ўз якунига етказилмай ташлаб қўйилди. Сабаб қилиб, ишдан кетди ёки вафот этди каби важ кўрсатилди. Ахир ИТИ бир шахс томонидан олиб борилмайдику. Қани қолган иштирокчилар? Пулни асосий қисмини олиб бўлгандан кейин ташлаб қочишку бу. ИТИ раҳбари кетса, иш якунланмаслигига сабаб бўлиши керак эмас, зеро биз шартномани корхона билан тузамиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидай раҳбарлар шахсий жавобгарликни ҳис этишлари лозим. Яна бир салбий ҳолат, иш якунида тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди дейиш. Қани ишланма? Қани амалиётга жорий этилганлиги? Нимага эришилди? Шуларни эътиборга олган ҳолда бундан буён ишларни амалиётга жорий этилганлик тўғрисида далолатнома топшириш талабини қўямиз. Қисқача айтмоқчи бўлганларим шулардан иборат.

Маълумот сифатида айтиб ўтмоқчиман. Бу йил “Ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан ҳам танловга ишлар топширилган эди. Илм билан шуғулланишга бўлган истак жуда яхши. Лекин ушбу масалалар марказнинг тўғридан-тўғри вазифалари сифатида белгиланганлиги, ҳамда улар АКТРЖ томонидан молиялаштирилиши сабабидан битта ишга икки марта пул олган бўлиб қолмаслиги жиҳатидан рад этилди.

Джураев И.: Рахмат. Танлаб олинган ишлар юзасидан кимда қандай фикрлар бор? Таклиф, қўшимча ёки этирозлар бўлса марҳамат.

Ҳеч кимда эътирозлар бўлмаса, ушбу танлаб олинган ишларни молиялаштиришга тавсия қилиш бўйича қарор қабул қиламиз.

 

Мухокамадансўнгилмий-техник кенгашқарорқилади:

Иловага мувофиқ рўйхатдакелитирилганеттитаилмийтадқиқотиши2017 йилда молиялаштириш учун тавсияэтилсин.

 

Джураев И.: Илмий ишларва уларга қўйиладиган талаблар бўйича бир нечта таклифларим бор эди.

Биринчидан, танловдан ўтган ИТИларнинг ҳаражатлар сметасини Вазирлик Иқтисод бўлими, ИТИ ва корхона раҳбари ҳамда шахсан мен иштирокимда муҳокама қилишни йўлга қўямиз. Бунда барча ҳужжатлар тақдим этилганда алоҳида молиявий-иқтисодий томонини ҳимоя қиласизлар. Гап бу ерда маблағни иқтисод қилишда эмас, уни тўғри ва мақсадли йўналтиришда. ИТИларнинг сметаларини ИТК йиғилиш баёни қарори билан тасдиқлашни йўлга қўйишни таклиф қиламан.

Иккинчидан, илмий ишларни олиб, уни йиллаб чўзиб, на мантиқий на амалий жиҳатдан охирига етказилмай қолаётган ишлар борлиги ҳақида айтиб ўтилди. Ана шундай ҳолатларга келажакда йўл қўймаслик учун бу йилдан бошлаб шартномада ташкилот раҳбарининг шахсий жавобгарлигини юридик жиҳатдан асосланган ҳолда белгилаб қийишни таклиф этаман. Шартномавий мажбуриятларни олгандан кейин, ИТИларни бир одамга боғлиқ бўлиб қолиш каби салбий ҳолатларга барҳам берилади. Бундан кейин шартномага иш ярмида ташлаб қўйиладиган бўлса, маблағни тўлиқ қайтариш талаб этиладиган банд ҳам киритилади.

Учинчидан,  кейинги таклифим танлов мезонларига боғлиқ. Хабарингиз бор илмий ишларни амалга ошириш тўғрисида методик кўрсатмалар бор. Лекин ана шу услубият анча эскирган. Хислат Пўлатович, сиздан меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режасига ушбу услубий кўрсатмаларни янгилаш борасида таклиф киритишингизни сўрайман.

Тўртинчидан, илмий ишлар бўйича тайёрланадиган  ҳисоботлар, у оралиқ ҳисобот бўладими, якунийми кенгиш муҳокамасига киритилсин. Оралиқ ҳисоботларда ИТИ йўналишига таалуқли бўлган корхона, бўлим ва мутахассислар иштирокида кичик гуруҳлар ташкил этиб, муҳокама қиламиз. Бу бизга, иш тўғри йўлда кетаяптими ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради.

Бешинчидан, ишларни йилдан-йилга чўзишларни тўхтатиш лозим. Бундан буён декабрь ойида кейинги ярим йилликка ўтказиш борасидаги илтимослар қабул қилинмайди. Ахир биз сизга қанча йилда амалга оширишни белгилаб бермаяпмизку. Муддатни ўзингиз қўйяпсизми, вақтида топширинг. Бу йилдан бошлаб ноябрга қадар якуний ҳисоботларни топшириш тартибини жорий этамиз.

Олтинчидан, Президентимиз бошчиликларида ўтказилган йиғилиш баёни қарори билан тизимдаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари бириктирилганидан хабарингиз бор. Уларни ИТИларни амалга ошириш ишларига кенг жалб қилиш лозим. Ишни олиб боришда фақат ўз корхонаси ходимлари билдан чегараланмай, четдан етакчи мутахассислар жалб қилишни йўлга қўйиш зарур.

Еттинчидан, амалга оширилаётган ишларнинг савиясига эътиборни кучайтириш лозим. Тажрибамиздан кўчирмачиликка йўл қўйиш ҳолатлари маълум. Илмга бундай “бармоқорасидан” қараш керак эмас. Биз бундан кейин шундай ҳолатлар аниқланса, тегишли чоралар кўрамиз.

Саккизинчидан, муаллифларга ишни мантиқий якунлаш мажбурияти юклаш зарур. Биз томондан ана шу нарса қатъий талаб қилинади.

Тўққизинчидан, ҳисобот ҳисобот учун бўлмаслиги зарур. Бизга бундай илмий иш ҳам, бундай илмий иш олиб борадиган раҳбар ҳам керак эмас.

Асосан айтмоқчи бўлганларим шулардан иборат. Кимда қандай фикрлар бўлса, марҳамат.

Абидов Б.: Жуда тўғри масалалар кўтарилди. Анча йиллардан бери йил охирига келиб, якуний ҳисоботни топширишда кўплаб нуқсонларни кузатамиз. Баъзи ишлар йиллаб чўзилишига қарамай, охирги натижага эришилмаган. Шу ўринда билдирилган фикрларга қўшимча бор. Чунки менда доим бир савол туғилади. Илмий иш бошланишидан олдин бирор корхона ёки ташкилотлар шу мавзуга қизиқиш билдирганми? Талаб борми? Чунки иш якунлангандан кейин кимга кераклиги маълум бўлиши керакку. Бизга таклиф этилаётган иш бугунги кун мавзуси бўлса, икки йилдан кейин кимга керак бўлади? Мени фикримча, талабларга кимга кераклиги ҳақида банд қўшиш керак. Иш якунида тавсия этиш имконияти ҳақида айтилмоқда. Имконият бўлмасачи? Икки йилдан сўнг, маблағ тўлиқ ўзлаштириб бўлингандан кейин бизга нима қолади? Қуруқ ҳисобот. Якуний натижа учун ишланадиган вақт келди. Мени фикрим ана шулардан иборат.

Джураев И.: Рахмат, Босит Казимович. Ҳақиқатда тўғри фикрларни билдириб ўтдингиз. Сизни таклифингизни инобатга олиб, ишнинг техник топшириғига якуний натижа ҳақида аниқ ёздиртирамиз. Фақат тавсия берадиган сафсаталар бизга керак эмас. Техник топшириғида аниқ қилиб нима натижага эришиши ёзилсин. Техник топшириқлар талаб даражасида расмийлаштирилмаса, раисга талабнома ёзган холда ишларни молиялаштиришдан олдириб ташлаймиз.

Гатаулина А.: Мен ҳам ИТИларни расмийлаштириш ва амалга ошириш жараёни бўйича 3 та муҳим жиҳатга эътибор қаратмоқчиман.

Биринчидан, давлатимиз раҳбариятидан илмий ривожланишга қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, оралиқ ҳисоботларни ҳам ушбу кенгашда муҳокамага қўйиш фойдали бўларди.

Иккинчидан, илмий фаолият тўғрисидаги масалани ҳеч бўлмаганда бир-икки йилда даврий равишда Вазирлик Ҳайъатида ҳам муҳокама қилиб бориш зарур. Бунда олиб борилган ИТИлар, эришилган натижалар, жорий этилган янгиликлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида фикр юритилади.

Учинчидан, ИТИ амалга оширилган корхоналар якуний ҳисоботларни ўз кенгашларида муҳокама қилишади, ана шу кўрилганлиги тўғрисида бизнинг ИТКга маълумот тақдим этишни йўлга қўйиш зарур.

Джураев И.: Рахмат, Альмира Рафаиловна. Фикрларингизга қўшиламан. Оралиқ ҳисоботларни муҳокамага қўйиш тартиби тўғрисида айтиб ўтдим. Ҳайъат муҳокамасига киритиш бўйича, Махмуда Ҳуснутдиновна, сизга таклиф таёрлашни топшираман. Корхоналар ўз илмий-техник кенгашлари муҳокамаси натижасини тўғрисида маълумот беришни ҳам албатта йўлга қўямиз.

Мухитдинов М.: Шундай ҳоллар бўлганки, биз ИТИларни бир қанча камчиликларини кўрсатган ҳолда қайтарамиз, баённомада дейлик университет раҳбариятига кўрсатиб ўтилиши ҳақида қарор қиламиз, ҳеч қандай натижа йўқ. Умуман ўз фикрларини билдиришмайди ҳам.

Агзамов Ф.: Мухсин Мўминович. Айтиб ўтилган барча фикрларни эътиборга орламиз. Бундай кейин ИТИларни назоратга олиб, билдирилган мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини таъминлаймиз.

Джураев И.: Кимда яна фикрлар бор?

Хурсанов Р.: Юқорида айтиб ўтилди, баъзан ҳисоботлар муддатлари бузилган ҳолда, яъни кечикиб тақдим этилмоқда. Йиғилиш аъзоларига айтиб қўймоқчиман, мана корхоналаримиз давлат буюртмаларини ўз вақтида топшира олмасалар, миллионлаб пеня тўлаб беришяпти. Чунки бюджет маблағларини сарфлагандан кейин жавоб бериш лозим. Шу сабаб бу йилдан шартнома муддатларига қатъий риоя этишлари кераклигини эслатиб ўтаман.

Джураев И.: Жуда ҳам тўғри. Албатта буни шу йилдан амалга оширамиз.

 

Билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнгИлмий-техник кенгаш қарор қилади:

Йиғилиш раиси ва аъзолари томонидан билдирилган таклифлар амалга ошириш учун қабул қилинсин.

 

Джураев И.: Кун тартибидаги иккинчи турли масалалар бўйича қандай саволлар бор?

Мухитдинов М.: Анъанага кўра ҳар йили биринчи йиғилишимизда, ўтган йил учун ИТК аъзоларини ўз вақтлари, куч ва билимларини аямай йиғилишларимизда иштирок этганлари учун рағбатлантириш юзасидан корхоналарга тавсия берар эдик. Розилик берсангиз, ИТК аъзоларининг корхоналарига бугунги йиғилишимиз қарори билан молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантиришни тавсия этсак.

Джураев И.: Албатта бу масалан қўллаб-қувватлаймиз.

 

Илмий-техник кенгашқарорқилади:

Вазирлик ИТК аъзоларини корхоналар молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш тавсия  этилсин.

 

Джураев И.: Бошқа ҳеч қандай саволлар бўлмаса, бугунги йиғилишимизни якунлаймиз. Ҳаммага раҳмат.

 

 

Учёный секретарь                                                              Рахимбоев С.

 

 

Илова

2017 йилда молиялаштириш учун тавсия этилганИТИлар
РЎЙХАТИ

ИТИ мавзуси

Тақдим этган ташкилот ва ИТИ раҳбари-нинг Ф.И.Ш.

Сўралган маблағ

2017 йил учун

1.   

“Исследование применения биометрико-криптографических технологий в информационных системах”

ТАТУ.

Иргашева Д.

220.0

млн. сўм

110.0 млн. сўм

2.   

“Исследование методов фильтрации сетевого трафика и разработка межсетевого экрана”

“Unicon.uz” ДУК Расулов О.Х.

763.0

млн. сўм

381.5

млн. сўм

3.   

“Исследование технической и нормативно-правовых вопросов внедрения совместного использования телекоммуникационной инфраструктуры операторами мобильной связи в Республике Узбекистан”

“Unicon.uz” ДУК

Қодиров А.

292.5

млн. сўм

146.25

млн. сўм

4.   

“Оптимальное распределение сетевых ресурсов  оператора телекоммуникации для реализации  виртуальных наложенных сервисных сетей SON (Service Overlay Networks)”

ТАТУ.

Амирсаидов У.

160.0

млн. сўм

80.0

млн. сўм

5.   

“Исследование и разработка системы оценка стоимости создания и сопровождения программного обеспечения в Республике Узбекистан”

“Unicon.uz” ДУК

Хасанов Х.

338.4

млн. сўм

200.0

млн. сўм

6.   

“Исследование и разработка регуляторных условий для развития применений Интернета вещей в Республике Узбекистан”

“Unicon.uz” ДУК

Қодиров А.

255.6

млн. сўм

127.8

млн. сўм

7.   

“Иследование и разработка модуля для формирования, обработки и передачи образцовых форм электронных документов для информационных систем государственных органов”

“Unicon.uz” ДУК

Хасанов Х.

259.0

млн. сўм

129.5

млн. сўм